date

Москвада генерал отиб кетилди, аҳволи жуда оғир экани айтилди

Москвада генерал отиб кетилди, аҳволи жуда оғир экани айтилди

Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, Москва шаҳридаги Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биноларидан бирида номаълум шахс Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга бир неча марта ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда генерал-лейтенант оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан гумонланувчини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда. Шунингдек, атрофдаги видеокузатув камералари ёзувлари текширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Владимир Алексеевнинг аҳволи оғир бўлиб, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Қайд этилишича, генерал-лейтенант аввал ҳам жамоатчилик эътиборига тушган. Хусусан, у “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси қўзғолони вақтида компания раҳбари Евгений Пригожинга мурожаат қилгани ва Ростов шаҳрида унинг ёнида бўлгани билан танилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Москвада генерал отиб кетилди, аҳволи жуда оғир экани айтилди