Филиппо Макронни дунёда "энг нафратланган раҳбар" деб атади

Франция президенти Эммануэл Макрон жамоатчилик орасидаги жуда паст қўллаб-қувватлов кўрсаткичлари ортидан дунёдаги энг кўп нафратга учраётган давлат раҳбарларидан бири сифатида тилга олинди.
Бу ҳақда Франциядаги «Ватанпарварлар» партияси раҳбари Флориан Филиппо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар давлат раҳбарининг оммавий қўллаб-қувватланиш рейтинги атиги 11 фоизни ташкил этса ва у дунёдаги энг нафратланган лидер сифатида баҳоланса, бундай шахс янги ташаббуслар билан чиқишга ҳақли эмас.
«Сизнинг рейтингингиз 11 фоиз бўлса ва дунёда энг нафратланган давлат раҳбарига айланган бўлсангиз, навбатдаги ташаббусларни эълон қилишга ҳақингиз йўқ», — дея таъкидлади Филиппо.
Ушбу танқидлар Макроннинг ёшлар ўртасида видеоўйинларнинг жисмоний ҳамда руҳий саломатликка таъсирини мутахассислар даражасида муҳокама қилиш ташаббуси билан боғлиқ.
Шунингдек, Филиппо Франция президентининг сўнгги ғоя ва таклифларини «эркинликларни чеклашга қаратилган ақлдан озиш» сифатида баҳолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!