Харбинда пингвинлар бўйинбоғда парадга чиқиб, томошабинларни кулдирди

1 дақиқа ўқиш568
Харбинда пингвинлар бўйинбоғда парадга чиқиб, томошабинларни кулдирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойнинг Харбин шаҳридаги Ҳарбин Polarланд тематик паркида пингвинлар махсус костюм ва бўйинбоғларда парадга чиқарилди.
  • Парк ходимлари уларга ҳамроҳлик қилиб, қушларни томошабинлар олдидан тартиб билан олиб ўтди.
  • Ҳар йили ўтказиладиган тадбир қутб ҳайвонлари ва арктик манзаралар консепсиясига мос шоулар қаторига киради.
  • Харбин шунингдек, муз ва қор фестивали ҳамда қарийб 8 қаватли бино баландлигидаги қорбобо ҳайкали билан машҳур.

Хитойнинг Харбин шаҳрида қишнинг энг кайфиятли манзараларидан бири яна такрорланди: Harbin Polarland тематик паркида пингвинлар паради ўтказилди. Бу тадбир паркда ҳар йили анъанага айланган бўлиб, ҳар сафар меҳмонларга “қишки мултфильм” кайфиятини улашади.

Парадда пингвинлар оддий юриб ўтмади — уларга махсус костюмлар кийдирилган, ҳатто бўйинбоғ ҳам тақилган. Парк ходимлари уларга ҳамроҳлик қилиб, томошабинлар олдидан тартиб билан ўтказишди. Бир тарафдан қарасангиз, жуда жиддий “қутб зодагонлари”, иккинчи тарафдан эса — барибир пингвин: қадам ташлаши ҳам, қиёфаси ҳам одамни беихтиёр табассумга мажбур қилади.

Харбинда пингвинлар бўйинбоғда парадга чиқиб, томошабинларни кулдирди

Қайд этилишича, Harbin Polarland — қутб ҳайвонлари ва арктик манзаралар концепциясига қурилган илк тематик парклардан бири ҳисобланади. Шу боис бу ердаги ҳар бир шоу ва чиқишлар ҳам айнан шу “сўнгги музликлар руҳи”га мос тарзда ташкил этилади.

Айтганча, Харбин қишки тадбирлар билан фақат пингвинлар парадида тўхтаб қолмайди. Шаҳарда ҳар йили муз ва қор фестивали ҳам ўтказилади: унда қор ва муздан улкан иншоотлар бунёд этилади, кечқурун ёритилган композициялар эса шаҳарни гўё фантастик кинодаги саҳнага айлантиради. Ўтган йил декабр ойида эса баландлиги қарийб 8 қаватли бино билан тенг қорбобо ҳайкали фестивалнинг энг кўп муҳокама қилинган “визит карточка”си бўлган.

Харбинда пингвинлар бўйинбоғда парадга чиқиб, томошабинларни кулдирди

Қисқаси, Харбин қишни “совуқ мавсум” эмас, катта шоуга айлантириб юборган. Бугун пингвинлар паради кайфият берса, эртага муз шаҳарчаси ҳайратга солади — қиш ҳам тўғри ташкил қилинса, одамга ёқимли хотира бўлиб қоларкан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?