date

Таразда даҳшатли воқеа: она икки боласини улоқтирди

Таразда даҳшатли воқеа: она икки боласини улоқтирди

Қозоғистонда даҳшатли воқеа содир бўлди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълумотларига таяниб, «NUR.KZ» нашрининг хабар беришича, Тараз шаҳрида она ўзининг икки нафар фарзандини кўп қаватли уйнинг бешинчи қавати деразасидан пастга улоқтириб юборган.

Маълум қилинишича, 2021 ва 2023 йилларда туғилган икки бола мўъжизавий тарзда тирик қолган, бироқ улар оғир тан жароҳатлари олган. Шифокорлар болаларда ёпиқ бош мия шикасти ва мия шиши аниқланганини маълум қилди.

Шунингдек, катта фарзандда сон суяги силжиши ҳам қайд этилган. Айни пайтда тиббиёт ходимлари жабрланган болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, энг кичик болада бош, кўкрак қафаси ҳамда тос суяклари бўйича компьютер томография текширувлари ўтказилган. Уларга зарур тиббий муолажалар, жумладан, лапароцентез амалиёти бажарилиб, тегишли даволаш жараёнлари бошланган. Катта фарзандга эса оёқ суяги бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Гумонланувчи аёл қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда иш бўйича барча зарур тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Аёлнинг бундай ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таразда даҳшатли воқеа: она икки боласини улоқтирди