date

Илон Маск: 10 йил ичида Ойда шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин

Илон Маск: 10 йил ичида Ойда шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин

Илон Маскнинг режаларига кўра, яқин 10 йил ичида Ойда “ўз-ўзини ривожлантирувчи” шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин, Марс эса бир неча ўн йилликдан сўнг бу мақсадга эришади. Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.

SpaceX асосчиси, миллиардер Маскнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳларига кўра, Ой лойиҳаси компаниянинг устувор мақсадидир. Унинг айтишича, Марсга парвозлар фақат 26 ойда бир марта амалга оширилиши мумкин, чунки у Ерга энг яқин нуқтада бўлади, Ойга эса учишлар ҳар 10 кунда бир марта амалга ошиши мумкин ва парвоз фақат икки кун давом этади. Марсга эса парвоз учун ярим йил вақт керак.

Маск, шунингдек, Ой лойиҳасининг илк натижалари 10 йил ичида кўрина бошлашини, Марс лойиҳаси эса камида 20 йилдан ортиқ вақт талаб қилишини маълум қилган.

Бундан ташқари, NASA ҳам сўнгги 50 йилда биринчи марта инсонларни Ойга юборишни режалаштирмоқда. “Артемида” дастури доирасида астронавтлар Ойга қўндирилиб, у ерда узоқ муддатли мавжудлик таъминланади. Учириш бир неча марта кечиктирилган бўлиб, янги режага кўра, у 2026 йил март ойи бошларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск: 10 йил ичида Ойда шаҳарлар пайдо бўлиши мумкин