Хитойнинг Нанкин шаҳрида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида Мин империяси замонасига тегишли бўлган олтин хазинага лиқ тўла сағана топилди, деб ёзади Kun.uz.
Олтин тақинчоқларнинг кўплигига қарамасдан, сағанада топилган иккита қабр тоши энг қимматбаҳо топилма сифатида эътироф этилмоқда. Бу қабртошларда сағанага дафн этилган аёл ҳақида маълумотлар битилган. Олимларнинг аниқлашича, қабр жазманликдан сиёсий ва ҳарбий стратегликкача бўлган йўлни босиб ўтган Мэй хонимга тегишли бўлган.
Ғиштли сағана ичида топилган ёзувларда хитой тилида Мэй хоним Хитойнинг жануби-ғарбидаги вилоятни бошқарган князнинг онаси бўлгани ёзилган. Мэй хоним ўзининг ўғлига душман қабилалар ва узоқ ўлкаларда тинчликни ўрнатиш бўйича энг яхши стратегиялардан сабоқ берган.
Сағанада топилган, ёши 500 йилдан кўпроқни ташкил қилган хазиналар орасида олтин билакузуклар, руҳлар учун қутича ва соч тўғнағичлари топилган. Барча буюмлар турли қимматбаҳо тошлар, жумладан ёқут, фируза, сапфирлар билан безалган.
Нанкин шаҳри музейи археологлари қабрни 2008 йилдан бери ўрганиб келишган ва фақат яқиндагина уларнинг ишлари инглиз тилига ўгирилиб, Chinese Cultural Relics журналида нашр этилди.
Мэй хонимнинг тошдан ишланган тобути сувдан шикастланган бўлсада, хонимнинг жасади қолдиқлари бизнинг кунларгача етиб келган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Мэй хоним Хитойнинг жануби-ғарбидаги чегараолди вилояти Юньнанни бошқарган Му Биннинг уч рафиқасидан бири бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди