date

Пулдан гулдаста ясаганлар энди расман қамалиши мумкин

Пулдан гулдаста ясаганлар энди расман қамалиши мумкин

Кенияда Валентин куни арафасида нақд пулдан гулдаста тайёрлаш амалиётига қарши кескин огоҳлантириш берилди. Мамлакат Марказий банки 14 феврал муносабати билан чиқарган баёнотида банкноталардан гулдаста ва совға безаклари сифатида фойдаланиш қонунга зид эканини эслатди. Бу ҳақида CNN маълум қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда Кенияда шиллинг купюраларини гулдасталарга безак сифатида ишлатиш ҳолатлари кўпайган. Бу эса миллий валютанинг яхлитлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сабаби, банкноталарни елим, штапел ёки игналар билан маҳкамлаш уларни шикастлайди ва муомала учун яроқсиз ҳолга келтиради.

Натижада бундай купюралар қайта ишлаш жараёнида рад этилиши, шунингдек, пул белгиларини муддатидан олдин муомаладан чиқариш ва алмаштиришга тўғри келиши мумкин.

Марказий банк нақд пулни совға сифатида тақдим этишга қарши эмаслигини таъкидлар экан, бундай ҳолатларда банкноталарни ўзгартириш, бузиш ёки шикастлашга олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечиш лозимлигини билдирди.

Кения Жиноят кодексининг 367-моддасига мувофиқ, валюта банкноталарини қасддан шикастлаш, бутлигини бузиш ёки яроқсиз ҳолга келтириш тақиқланган. Ушбу қоидабузарлик учун айбдор деб топилган шахслар 3 ойгача озодликдан маҳрум этилиши, 2000 шиллинг (тахминан 15,5 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши ёки ҳар икки жазо қўлланилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Пулдан гулдаста ясаганлар энди расман қамалиши мумкин