date

Рашк сабаб рафиқасига сих билан ҳужум қилди

Рашк сабаб рафиқасига сих билан ҳужум қилди

Бошқирдистонда яшовчи фуқаро рашк туфайли маст ҳолда юзага келган жанжал пайтида турмуш ўртоғига сих билан тажовуз қилди. Бу ҳақда Кармаскали туманлараро суди хабар берди.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, эркак спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда рафиқаси билан тортишиб қолган. Жанжал жараёнида рашк таъсирида у кабоб тайёрлашда қўлланиладиган сихни қўлига олиб, аёлнинг кўкрак қисмига зарба берган.

Ҳодисадан кейин гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи эса ўз вақтида тиббий ёрдам олгани туфайли унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган.

Суд мажлиси давомида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олмаган ва фақат турмуш ўртоғини “қўрқитмоқчи бўлганини” билдирган.

Кармаскали туманлараро суди унинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо муддатини ҳам инобатга олган ҳолда, эркакни 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ ҳақида ҳукм чиқарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Рашк сабаб рафиқасига сих билан ҳужум қилди