
Миграция масалалари бўйича халқаро ташкилот кейинги 9 кун ичида Мўсулнинг ғарбий қисмидан 45 мингдан ортиқ киши чиқиб кетгани ҳақида маълум қилди. Бу шаҳар 2016 йил октябридан буён Ироқ армияси қўшинлари томонидан қамал қилинмоқда.
"Мўсул ғарбидан чиққан кишиларни жойлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Охирги 9 куннинг ўзида 7619 оила (45714 киши) махсус жойларга жойлаштирилди", дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ АҚШ авиацияси томонидан қўллаб-қувватланаётган Ироқ армияси Мўсулнинг марказига ҳужум бошлагани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар