date

Туркияда ўзбекистонликлар қайси жиноятлардан кўпроқ жабр кўряпти?

Туркияда ўзбекистонликлар қайси жиноятлардан кўпроқ жабр кўряпти?

Туркияда яшаб ёки меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар энг кўп ҳолларда фирибгарлик ҳамда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар қурбонига айланмоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz нашрига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консули Шерзод Абдуназаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳудудий округига Истанбул шаҳри билан бир қаторда Айдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаели ва бошқа вилоятлар, шунингдек, Болгария ҳамда Руминия давлатлари ҳам киради.

Дипломат таъкидлашича, мазкур ҳудудларда, хусусан Болгарияда, бошқа миллат вакиллари билан солиштирилганда, ўзбекистонликлар томонидан жиноят содир этиш кўрсаткичи анча паст ҳисобланади.

Шу билан бирга, Туркияда ўзбекистонликлар сони кўплиги ва мамлакатда 90 кунлик визасиз режим мавжудлиги сабабли, Ўзбекистонда жиноят содир этиб, Туркияга қочиб келаётган шахслар ҳам учраб туради. Бундан ташқари, яшаш учун расмий рухсатномасиз истиқомат қилаётган фуқаролар билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ҳам кузатилади.

Маълум қилинишича, жабрланувчилар орасида энг катта улуш фирибгарлик ҳамда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга тўғри келмоқда. Айниқса, одам савдоси қурбони бўлаётган ўзбекистонликлар орасида АҚШ ва Европа давлатларига ноқонуний йўллар орқали чиқиб кетиш каналлари билан боғлиқ жиноятлар учрамоқда.

Шу билан бирга, Туркия орқали Сурия ҳудудига ўтиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича расмий статистика сўнгги пайтларда анча камайгани ҳам қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ўзбекистонликлар қайси жиноятлардан кўпроқ жабр кўряпти?