Туркия ҳукумати мамлакатнинг жанубидаги Хатай вилоятида қулаб тушган Сурия ҲҲК самолётининг учувчисига оиласи билан кўришишга рухсат берди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Туркия нашрларида ёзилишича, учувчи ҳалокат ҳудудида жароҳатланган ҳолда топилгач, аввал жандармерияга, кейин Хатай вилояти шифохонасига олиб борилган.
"Агар суриялик учувчининг оиласи уни кўришни истаса, биз уларга шундай имконни тақдим этамиз. Гуманизм — бизнинг қадриятимиз", — деган Йилдирим AHaber телеканали эфирида.
4 март куни Сурия ҲҲК самолёти мамлакат шимолидаги жангариларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётган вақтда уриб туширилди. Самолёт чегара ҳудудида ҳаракатлангани туфайли қўшни давлат ҳудудига қулади. Учувчи катапульта қилиниб, омон қолган.
У Сурия армияси зобити 56 ёшли Маҳмуд Суфхон эканлиги айтилмоқда. Катапультани амалга ошириш жараёнида ва ерга қўнишда унинг умуртқаси, оёқлари шикастланган, юзидан жароҳат олган.
Сурия шимолидаги "Аҳрор аш-Шом" гуруҳи сурияликларнинг МиГ-21 русумли самолётини уриб туширганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари