7 546
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Амударё бўйлаб ўтувчи янги темир йўл кўпригини очишди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Амударё орқали ўтувчи Туркманобод-Фароб янги темир йўл кўпригини очишди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди, деб ёзади Кун нашри.
Муҳим воқеа шарафига катта байрам тадбири ўтказилган.
Янги темир йўл кўпригининг узунлиги 1750 метр бўлиб, энг илғор технологияларни қўллаш орқали қурилган. Катта сейсмик барқарорликка эга ва ўта оғир юк поездларининг ўтиши ҳисобга олинган конструкциялардан фойдаланилди. Кўприк остидаги кема ўтиш жойининг баландлиги 10 метр, кенглиги – 60 метрга тенг.
Кўприк конструкцияси 18та темир-бетон таянч устунларига эга. Диаметри 1,5 метр бўлган темир-бетон қозиқлар таянч устунларига тушадиган юкламани бир хилда тақсимлайди. Қозиқлар ўтириндилардан ҳимоялаш мақсадида шишаполиэфирли трубалар билан ўралди. Амударёнинг ҳар икки қирғоғидаги темир йўл кўприги радиусида қирғоқни мустаҳкамловчи ишлар амалга оширилган.
Бугунги кунга қадар Амударё орқали темир йўл ҳаракати 1901 йилдан бери ишлатиб келинган кўприк орқали амалга ошириларди. Шу сабабдан Президент Гурбангули Бердимухамедовнинг 2013 йилнинг 8 февралидаги фармойиши билан янги темир йўл кўпригини қуриш ҳақида қарор қабул қилинган.
Муҳандислик иншоотини яратишда, иқлим, тупроқ, муҳандислик-геология, гидрология ва тектоник шароитлар ҳисобга олинди. Янги кўприк Туркманистоннинг Лебап вилояти ва қўшни мамлакатлар учун катта геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амударё бўйлаб янги кўприк орқали ўтган илк йўловчиларга айланишди. Поезд икки давлат раҳбарлари иштирок этган очилиш маросимидан кейин Амударё ўнг қирғоғига янги йўл ўтказгич Туркманобод-Фароб бўйлаб йўл олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди