US News & World Report журнали дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Мамлакатлар тўққиз мезон бўйича баҳоланди: туризм саноати, инновациялар, ижтимоий соҳа, маданият ривожи, иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари, бизнес учун очиқлик, аҳоли турмушининг умумий даражаси, жаҳон саҳнидаги кучи ва нуфузи, тарихий мерос. Мазкур рейтингни usnews.com сайтига асосланиб Кун.уз тақдим этди.
80 мамлакатни ўз ичига олган рейтингда биринчи ўринни Швейцария эгаллади. Ундан кейинги, иккинчи ўрин Канадага насиб этди. Учинчи ўринда Буюк Британия номи қайд этилди.
Рейтингдаги тўртинчи поғона Германия, бешинчи ўрин Япония ва олтинчи ўрин Швеция томонидан банд қилинди. Кейинги ўринларда тартибга кўра АҚШ, Австралия, Франция, Норвегия, Нидерландия, Дания, Финляндия, Янги Зеландия ва Сингапур мамлакатлари номи қайд этилди.
МДҲ мамлакатлари орасида Россия 27-ўрин, Озарбойжон 69-ўрин, Беларусь 70-ўрин, Қозоғистон 71-ўрин ва Украина 73-ўринни эгаллаган.
Дунёнинг энг яхши 80 мамлакати рейтингининг сўнгги ўринларида Жазоир, Эрон ва Сербия қайд этилган.
Жаҳон саҳнидаги қудрати ва нуфузига кўра, илк уч ўринда АҚШ (1), Россия Федерацияси (2) ва ХХР (3) номлари келтирилган.
Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари бўйича Бирлашган Араб Амирликлари (1), Сингапур (2) ва Ҳиндистон мамлакатлари етакчилик қилмоқда.
Ўтган йилги рейтингда 60 мамлакат номи қайд этилган эди, бу йилгисида эса - 80 мамлакат.
Рейтинг US News & World Report томонидан BAV Consulting компанияси ҳамда Пенсильвания штати университети ҳамкорлигида тузилган. У 36 мамлакатдан 21,3 минг киши орасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига асосланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди