Поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
Поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

7 март куни Американинг Миссисипи штатида поезд ва автобус тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда “Кун.уз” хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Техас штатидан келаётган автобус ичида 50 киши бўлган. Йирик йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 35 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

Полиция бошлиғи Жон Миллернинг айтишича, автобус юк ташувчи поезд билан тўқнашган. Поезд автобусга урилгач, уни бир неча метр масофага ирғитиб юборган.

Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар