
АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқдаги саҳроларга яширинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди, деб ёзмоқда Kun нашри.
Хабар қилинишича, Бағдодий Мосул остонасидаги жанглар вақтида алоқага чиқмаган, бу ҳолат жанговар ҳаракатларга раҳбарлик қилиш бўйича ваколатлар бевосита дала қўмондонларига топширилганини билдириши мумкин.
Қайд этилишича, у ҳар куни ўзи жойлашган жойни бир неча марта ўзгартирмоқда ва имкон қадар ўзини кузатишларидан қутулиш учун ҳеч ким билан алоқага чиқмаяпти.
Бундан олдинроқ Мўсулда ИШИД етакчиси ал-Бағдодийнинг амакиваччаси қўлга олингани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар