date

Германияда икки ойда банкка бешинчи марта бостирув бўлди

Германияда икки ойда банкка бешинчи марта бостирув бўлди

Германияда сўнгги икки ой давомида камида бешинчи бор банкка ўғирлик уюштирилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бремен шаҳри яқинида жойлашган Штур шаҳрида номаълум шахслар маҳаллий Volksbank филиалининг ертўла қисмига дераза орқали кириб борган.

Қароқчилар банк биносига бостириб кириб, жами 14 та сейф қутисини очиб бўшатган. Ҳозирча етказилган моддий зарар миқдори аниқ эмас, чунки сейфлар ичидаги маблағ ва буюмлар банк сирлари ҳисобланади.

Хабарга кўра, ўғирлик содир этилган вақтда жиноятчилар банк ертўласига номаълум суюқлик пуркаган. Бу эса филиал ходимлари орасида ўзини ёмон ҳис қилиш, кўнгил айниши каби ҳолатларга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда тез тиббий ёрдам гуруҳлари чақирилган ва икки нафар ходимга тиббий ёрдам кўрсатилган. Хавфсизлик мақсадида банк биноси тўлиқ эвакуация қилинган. Текширув натижаларига кўра, ҳавода хавфли моддаларнинг юқори миқдори аниқланмаган.

Гувоҳлар сўзларига кўра, ҳодиса пайтида кўк рангли комбинезон кийган уч нафар шахс банк биносидан чиқиб, қора рангли автомашина томон йўл олган.

Айни пайтда гумон қилинувчи қароқчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Германияда икки ойда банкка бешинчи марта бостирув бўлди