
Германиянинг Дюссельдорф шаҳри ҳукумати 8 минг нафар аҳолини эвакуация қилди. Бунга эса Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба топилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, оғирлиги 500 килограмм келадиган Америка портловчи воситаси Теодорштрасса кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида топилган.
Полиция мазкур ҳудуддан 1 км радиусгача бўлган масофада йўлларни ёпиб қўйди, одамлар эса эвакуация қилинди. Дюссельдорф аэропортига олиб борадиган автомобиль йўли ҳам ёпиб қўйилди. Ҳукумат ҳудуд бўшатилганидагина бомбани хавфсизлантириш ҳаракатини бошлаши ҳақида хабар қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар