Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди

  • 09 март 2017, 14:04
  • 3 858
  • Дунё
  • Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди

    Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафар, жароҳатланганлар 76 киши. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

    Бундан олдинги хабарларда ушбу теракт 30дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетгани ва камида 70 киши жароҳатлангани айтилганди.

    8 март куни ИШИДнинг 4 нафар жангариси Кобулда портлаш ва отишма уюштирди. Жангарилардан бири ҳарбий госпитал дарвозаси олдида ўзини портлатган, яна 3 нафари ичкарига бостириб кириб, беморларни ва ходимларни ўққа тута бошлаган.

    Тез орада ҳудудга етиб келган махсус кучлар жангариларнинг барчасини ўлдирган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди