21:36 / 10.03.2017
6 881

Татаристон муфтиси: ИШИД ички зиддиятлар туфайли йўқ бўлиши керак

Татаристон муфтиси: ИШИД ички зиддиятлар туфайли йўқ бўлиши керак

Татаристон республикаси муфтиси Комил Самигуллиннинг ҳикоя қилишича, пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам сохта Ислом давлат пайдо бўлиши ва унинг ўзаро ички зиддиятлар сабабли барбод бўлишини башорат қилган.

Самигуллин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада бўлиб ўтаётган 34-сессиясида маъруза қилар экан, у «саҳиҳ ҳадислар» тўпламига киритган энг қадимги ҳадислардан бирини сўзлаб берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Муфтининг айтишича, Муҳаммад алайҳиссалом бир гуруҳ "ўзлари ёш, аммо ақли норасо" кишилар пайдо бўлиши, улар Қуръон ўқишлари, "бироқ, тиловат қилганлари бўғзидан нарига ўтмаслиги" ҳақида сўз юритган.

«Улар бизнинг динимиздан камон ўқи ёйдан қандай тез узоқлашса, шундай тез чиқишади, яъни улар бизнинг динимизга умуман алоқаси бўлмайди», - дея ҳадис мазмунини изоҳлаган Татаристон муфтиси.

У сўзини давом эттирар экан, бошқа бир ҳадисда, вақт келадики, қора байроқлар кўтариб олганлар давлат тузишга даъво қилиши таъкидланишини айтган. "Шу пайтгача ким, мен Ислом давлати демайман, сохта Ислом давлати тузишга даъво қилди?" – дея мурожаат қилган Комил Самигуллин ИШИДни назарда тутар экан.

"Улар ўз ваъдаларида турмайди, мусулмон одатларига хилоф равишда аёллар каби узун сочларини тушириб олишади", - дея ҳадислар мазмунини сўзлаган муфти.

"Бироқ, улар бир-бирига қарши чиқадиган вақт келади", - дея умид билдирган Татаристон бош диний уламоси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Татаристон муфтиси: ИШИД ички зиддиятлар туфайли йўқ бўлиши керак