Истанбулда қулаган вертолётнинг барча йўловчилари жасади топилди

  • 11 март 2017, 08:20
  • 4 330
  • Дунё
  • Истанбулда қулаган вертолётнинг барча йўловчилари жасади топилди

    Туркиянинг Истанбул шаҳрида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди, деб ёзмоқда Кун нашри.

    Телеканал маълумотларига кўра, авиаҳалокат юз берган жойда 2 учувчи жасади топилган.

    Туркиянинг "Эжзажибаши" компаниялар гуруҳига тегишли Sikorsky S-76 вертолёти Истанбул яқинидаги Бююкчекмеже шаҳарчасида кучли туман шароитида телеминора билан тўқнашиб кетган. Вертолёт бортида 7 киши бўлган. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани, улардан 4 нафари россияликлар экани маълум қилинганди.

    ОАВ маълумотларига кўра, вертолётни Оловуддин Аджар ва Ахмет Булут исмли учувчилар бошқарган. Шунингдек, ҳалок бўлган йўловчилар номлари маълум қилинган, улар: "Эжзажибаши"нинг Россиядаги бўлими VitrA бош директори Салим Ўзен ва россияликлар Александр Ванин, Игорь Кочергин, Людмила Чупрова ва Елена Бадраган.

    Milliyet газетасининг маълум қилишича, учувчилар бу ҳудуддан аввал ҳам учиб туришган ва телеминоранинг жойлашган ўрнидан яхши хабардор бўлишган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Истанбулда қулаган вертолётнинг барча йўловчилари жасади топилди