date

Челябинскда пичоқ кўтарган эркак ибодатхонада одамларга ҳужум қилди

Челябинскда пичоқ кўтарган эркак ибодатхонада одамларга ҳужум қилди

Челябинскда 25 ёшли эркак ибодатхонада эрталабки ибодат пайтида икки аёлни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармасига таяниб, "РБК" хабар бермоқда.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. "Интерфакс" хабарига кўра, бир аёл енгил жароҳат олган, иккинчи жабрланувчи операция қилинган.

Ҳужум Воровский кўчасидаги Биби Марямнинг "Кутилмаган қувонч" иконаси черковида содир бўлган. База хабарига кўра, шогирд роҳиба ва ибодатчи аёл жабрланган.

Эркак ҳибсга олинган. Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, у аёлларга "арзимас сабабларга кўра" ҳужум қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг "Интефакс"га маълум қилишича, ҳужум қилган шахсни ушбу ибодатхонада ишлайдиган онаси хизматга олиб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс психиатрик рўйхатда туради.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми "a," "и" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Челябинскда пичоқ кўтарган эркак ибодатхонада одамларга ҳужум қилди