Ҳиндистонда 12 полициячи маочилар ҳужуми қурбони бўлди


Ҳиндистоннинг Чхаттисгарҳ штатида 12 нафар полициячи маочи жангарилар ҳужуми қурбони бўлди, яна 4 киши яраланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
Нашрга кўра, жангарилар портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган ва Сукма округида қурилаётган йўл хавфсизлигини таъминлаётган полиция гуруҳига қарата ўт очган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мазкур ҳужумни қоралади. Ички ишлар вазири Ражнат Сингҳ юз берган ҳодисани ўрганиш учун округга йўл олиши билдирилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…