Нью-Йоркдаги черковда портлаш: ҳодиса тафсилотлари очиқланди

АҚШнинг Нью-Йорк штатининг шимолий ҳудудида жойлашган черков биноларидан бирида портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида беш нафар инсон, жумладан, ҳодиса жойига етиб келган пастор ҳамда ўт ўчириш хизмати ходимлари турли даражада тан жароҳати олган.
Хабарда айтилишича, 43 ёшли пастор — Брэндон Питтс ҳамда 43 ёшдан 71 ёшгача бўлган Бунвилль ёнғин хизматининг тўрт нафар ходими шифохоналарга етказилган. Полиция маълумотига кўра, жабрланганларнинг барчаси оғир, бироқ барқарор аҳволда қолмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари портлаш бўйича олиб борилган дастлабки текширувларда ҳодисада ноқонуний ҳаракат аломатлари аниқланмаганини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг