
Япониянинг шимоли-шарқидаги Фукусима префектурасида 12 март куни эрталаб 5,3 магнитудали зилзила юз берди, цунами хавфи йўқ, деб ёзади Кун нашри.
Япония бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 04:57да қайд қилинган. Унинг ўчоғи океан остида 50 км чуқурликда бўлган.
4 баллик зилзилалар Япониянинг 17 та префектурасида, жумладан, Фукусима, Мияги, Ибараки, Саитама, Тиба ва Токио префектураларида сезилган. Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
6 йил аввал, 2011 йил 11 март куни Япониянинг шимолида 9,0 магнитудали зилзила юз берганди. Зилзила ортидан соҳилга 14 метрлик цунами тўлқинлари урилиб, "Фукусима-1" АЭСининг 6 та энергоблокидан 4 тасини сув остида қолдирган ва реакторларнинг совитиш тизимини ишдан чиқарганди.
Фожиа вақтида АЭСнинг 1-, 3- ва 4-реакторларида водород портлаган. Портлаш оқибатида 1-энергоблокнинг томи вайрон бўлган. Радиоактив моддаларнинг атмосферага тушишига йўл қўймаслик учун 2011 йил кузида 1-энергоблок устида ҳимоя гумбази барпо этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар