date

АҚШ Яқин Шарққа 24 соат ичида қирувчи самолётларни жойлаштирди

АҚШ Яқин Шарққа 24 соат ичида қирувчи самолётларни жойлаштирди

Сўнгги 24 соат ичида АҚШ Яқин Шарқ ҳудудига 50 тадан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, минтақага юборилган ҳаво кучлари таркибида бешинчи авлодга мансуб энг замонавий F-35 ва F-22 қирувчилари, шунингдек, тўртинчи авлодга кирувчи, кўп мақсадли F-16 самолётлари ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, ушбу ҳаракат АҚШнинг минтақадаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади. Хусусан, расмийлар аввалроқ ҳам Қўшма Штатлар Форс кўрфази минтақасида ўз ҳарбий иштирокини босқичма-босқич ошириб бораётганини маълум қилган эди.

Нашр таъкидлашича, ҳаво кучларининг бундай миқёсда жойлаштирилиши минтақадаги хавфсизлик вазияти ва эҳтимолий ҳарбий таҳдидларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Яқин Шарққа 24 соат ичида қирувчи самолётларни жойлаштирди