
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Ал-Форобий шоҳкўчасида йирик йўл транспорт ҳодисалари рўй берди. Хабар қилинишича 40дан ортиқ машина бир-бирига урилган. СТВ канали маълумотига кўра, авария оқибатида йўлда ҳаракат тўхтаб қолган ва бир неча километрга чўзилган тирбандлик юзага келган.
Биринчи авария Ал-Форобий шоҳкўчаси ва Мустафин кўчаси кесишмасида 6 автомобиль иштирокида рўй берган. Яна икки ЙТҲ 7 машина иштирокида Дулати кўчасида содир бўлган. Навой ва Рўзибоқиева кўчалари жойлашган ҳудудда яна 3та авария кузатилган ва бунинг натижасида 7 автомобил шикастланган, деб ёзмоқда Кун нашри.



Шунингдек, 10 автомобиль иштирокида ҳалқа йўлининг шарқий қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.


Ушбу тўқнашувлар туфайли дастлабки маълумотларга кўра 2 киши жароҳатланган. Улар шифохонага оғир аҳволда олиб борилган.


Ҳодисалар сабаблари полиция томонидан ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар