date

Псков вилоятига дронлар ҳужуми: нефт базасида катта ёнғин қўзғатди

Псков вилоятига дронлар ҳужуми: нефт базасида катта ёнғин қўзғатди

Россиянинг Псков вилояти ва Великие Луки шаҳридаги фуқаролик инфратузилмаси объектларига дронлар ҳужум қилгани хабар қилинди. Вилоят губернатори Михаил Ведерников маълум қилишича, пайшанба — 19 февралга ўтар кечаси содир бўлган ушбу ҳужум ортидан Великие Лукидаги нефт базасида нефт маҳсулотлари сақланган резервуарлардан бири ёниб кетган.

Губернатор билдирганига кўра, ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда, вазият назоратга олинаётгани айтилган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолидан эҳтиёт чораси сифатида ойна-деразага яқинлашмаслик, агар ҳужум пайтида кўчада бўлган бўлса, яқин атрофдаги бинолардан бошпана топиш сўралган.

Telegram’даги ASTRA канали маълумотига кўра, ёнғин чиққан нуқта атрофидаги айрим корхоналар ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан эвакуация қилинган. Канал ёзишича, нефт базасида резервуарлар устига ҳимоя тўри ўрнатилган бўлган, аммо гувоҳлар изоҳларидан келиб чиқиб, бир нечта дрон тўрни “тешиб ўтгани”дан кейин катта ёнғин авж олган.

ASTRA маълумотида, мазкур базада кейинчалик АЁҚШ тармоғига, корхоналарга ва транспорт компанияларига тақсимлаш учун мўлжалланган нефт маҳсулотлари — дизел ёнилғиси, бензин ва бошқа турдаги хомашё сақлангани ҳам қайд этилган.

Шу орада Росавиация вакили билдиришича, Псков аэропорти маълум муддат давомида самолётларни қабул қилмаган ва жўнатмаган. Воқеа атрофидаги маълумотлар расмий манбалар ва маҳаллий хабарлар асосида аниқлаштирилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Псков вилоятига дронлар ҳужуми: нефт базасида катта ёнғин қўзғатди