Японияда фил ҳайвонот боғи ходимини хартуми билан уриб, ўлдириб қўйди

Японияда фил ҳайвонот боғи ходимини хартуми билан уриб, ўлдириб қўйди
Японияда фил ҳайвонот боғи ходимини хартуми билан уриб, ўлдириб қўйди

Япониянинг Вакаяма префектурасидаги Adventure World ҳайвонот боғи фили хартуми билан ходимни уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, Таиланд фуқароси бўлган шахс шериги билан филни чўтка ва шланг ёрдамида ювинтираётган бўлган.

Жониворга нимадир ёқмаган ва у хартуми билан ходимни туртиб юборган. Ходим боши билан металл тўсиққа урилиб, жон берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар