date

Вашингтондаги саммитда Трамп Мирзиёев фамилияси ҳақида ҳазил қилди

Вашингтондаги саммитда Трамп Мирзиёев фамилияси ҳақида ҳазил қилди

Бугун, 19 феврал куни Вашингтон шаҳрида “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғини бўлиб ўтди. Тадбирни Оқ уй расмий платформалари орқали жонли эфирда ёритиб борилди. Йиғилиш Вашингтондаги United States Institute of Peace майдонида ўтказилди, деб хабар бермоқда РИА НОВОСТИ.

Саммитда мезбон давлат раҳбари — Доналд Трамп иштирокчиларни бирма-бир таништирар экан, навбат Шавкат Мирзиёевга келганда залда илиқ муҳит ҳосил бўлди.

Трамп Ўзбекистон президентининг фамилиясини талаффуз қилишда бироз қийналганини яширмади ва буни ҳазил тариқасида изоҳлади. У Мирзиёевни ўз дўсти деб атаб, унинг фамилияси “тарихдаги энг мураккаб фамилиялардан бири” эканини таъкидлади.

— "Ўзбекистон президенти Мирзиёев, у қаерда, у шу ерда, у менинг дўстим, у тарихдаги энг мураккаб фамилиялардан бирига эга, лекин бу ҳеч нарса эмас. Бу муҳим эмас," - деди Трамп Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида.

Таъкидланишича, мазкур саммит халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлашга қаратилган муҳим майдон сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Вашингтондаги саммитда Трамп Мирзиёев фамилияси ҳақида ҳазил қилди