Россия Тергов қўмитаси «ўлим гуруҳлари»даги ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ўрганаётиб, ушбу интернет-жамиятларининг администраторлари ва «фаол фойдаланувчилари»нинг ҳақиқий исм-шарифлари ва яшаш манзилларини аниқлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Тергов чоғида «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги ўз жонига қасд қилиш гуруҳларини россияликлардан ташқари, Украина фуқаролари ҳам бошқарганлиги маълум бўлди. Аммо тергов Украина IP-манзилларидан фойдаланган баъзи администраторларнинг шахсини аниқлай олмади. Украина томони Россия Тергов қўмитаси мурожаатларини эътиборсиз қолдирмоқда.
Украина миллий полицияси хабарларига кўра, ўсмирларнинг «ўлим гуруҳлари» ушбу мамлакатда ҳам фаол ҳаракат олиб бормоқда ва уларнинг таркибида бўлган ўнлаб вояга етмаганлар ҳалок бўлишга улгурган.
Россия Тергов қўмитаси ҳужжатларида айтилишича, администраторларнинг иши «ўлим гуруҳлари»га ўсмирларни жалб қилишдан ҳам иборат бўлган, шундан сўнг улар ўсмирлар орасидан «депрессия ҳолатида бўлганлари»ни танлаб олиб, уларга рақам берган, психологик таъсир ўтказилганидан кейин эса сана белгилаб, ўша вақтда ўзини ўлдиришни таклиф қилган.
Администраторлар ўртасидаги ёзишмаларни таҳлил қилиш орқали, Россия Тергов қўмитаси улар ушбу гуруҳ аъзоларига нисбатан хавфли оқибатларга бутунлай бефарқлик билан қараган, деган хулосага келди.
Россия Тергов қўмитаси изоҳлардан бош тортди. «ВКонтакте» вакили Евгений Красников эса ижтимоий тармоқ ўз жонига қасд қилиш усулларига ёки ушбу мавзуни оқлашга қаратилган жамиятларни доимий равишда блоклаб боришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди