Украина олий радасидаги "Батькивщины" фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина ташқаридан бошқарилишини айтди. У бу ҳақда 13 март куни "112 Украина" телеканали намойиш қилган матбуот-анжуманда айтиб ўтди.
"Украинада ташқи бошқарув киритилган. Ташқи бошқарув Украинадаги қўғирчоқ ҳукумат: президент, бош вазир, миллий банк раҳбари ва парламентдаги бошқарилувчи кўпчилик орқали амалга оширилади", деб айтди Тимошенко. Бироқ сиёсатчи Киев сиёсатига ким бундай таъсир қилиши ҳақида тушунтириш бермаган.
Тимошенко Украинадаги жорий вазият "мамлакатнинг тўлиқ иқтисодий мустамлакалаштирилишига" олиб келишини таъкидлаб ўтди.
Тимошенко февралда Украина бош вазири Владимир Гройсманни "ҳар бир украиналикка иснод бўлган мегакоррупцияда" айблаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди