date

АҚШ Олий суди Трамп жорий этган тарифларни ноқонуний деб топди

АҚШ Олий суди Трамп жорий этган тарифларни ноқонуний деб топди

АҚШ Олий суди президент Доналд Трамп даврида жорий этилган импорт божларининг катта қисмини ноқонуний, деб топди. Хулоса суд қарори материалларига таянилган ҳолда тарқатилди: гап шундаки, маъмурият Конгресснинг тўғридан-тўғри розилигисиз кенг қамровли тарифларни киритиш учун 1977 йилда қабул қилинган IEEPA — Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунга суянган, суд эса буни ваколатдан чиқиш, деб баҳолади.

Суд нима деди?

Аксарият судьялар позициясига кўра, IEEPA президентга қонун чиқарувчи ҳокимиятни четлаб ўтиб, деярли бутун дунёдан келадиган товарларга оммавий тарзда “солиқ” қўйиб юбориш ваколатини бермайди. Яъни тариф — бу шунчаки ташқи савдо “кнопкаси” эмас, Конституция ва қонунлар нуқтаи назаридан Конгресс назоратида бўлиши керак бўлган катта қарор.

Қайси божлар бекор бўляпти?

Қарор, асосан, ўнлаб давлатлар импортига қаратилган кенг “глобал/ўзаро (reciprocal)” ва “жавоб” тарифларига тегишли. Улар савдо тақчиллигини қисқартириш, ҳамкорларга босимни кучайтириш каби мақсадлар билан тушунтирилган эди. Шунингдек, айрим “миллий фавқулодда ҳолат” асосида киритилган тарифлар ҳам IEEPA доирасида бўлгани учун зарба остида қолди.

Пул масаласи нима бўлади?

Энг қизиқ жойи — иқтисодий оқибат. Таҳлилчилар ҳисоб-китобларида олдин йиғилган 175 миллиард доллардан ортиқ тариф тушумлари “талаб қилиб олиниши мумкин бўлган маблағ” тоифасига тушиб қоляпти. Бу қарор импортчиларга компенсация/қайтарим талаб қилиш учун ҳуқуқий эшик очиши эҳтимолини кучайтиради. Лекин амалдаги жараён осон бўлмаслиги — алоҳида суд ишлари, техник ҳисоб-китоблар, тартиб-қоидалар масаласи бор.

Нега бу қарор катта аҳамиятга эга?

Бу қарор амалда президентнинг якка ўзи катта масштабда савдо чекловларини “шошилинч” қонунга суяниб жорий этиш имконини қисқартиради. Демак:

  • импорт товарлари нарх сиёсати ва таъминот занжирларига таъсир қилиши мумкин;

  • АҚШ савдо сиёсатида “мен айтдим — бўлди” услуби чекланади;

  • Оқ уй энди божларни тиклаш учун бошқа қонунлар ёки Конгресс орқали янги механизм излашга уриниши мумкин.

Қисқаси, бу қарор — савдо фронтидаги катта бурилиш. Тарифлар масаласи энди ҳам сиёсат, ҳам иқтисод, ҳам суд майдонида узоқ давом этади. “Савдо уруши” сериалининг янги мавсуми бошланди, холос — лекин сценарийни энди ҳамма бирга ёзади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Олий суди Трамп жорий этган тарифларни ноқонуний деб топди