
Бельгиянинг бошпаналар ҳамда миграция масалалари бўйича давлат котиби Тео Франкен Туркиядан қиролликка келмоқчи бўлган 12 нафар имомга узоқ муддатли виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар беради.
Хабарга кўра, имомлар Бельгиянинг Намюр, Билзен ҳамда Гент шаҳарларидаги давлат томонидан тан олинмаган масжидларда диний ташвиқотларни олиб боришни режалаштирганди.
Имомлардан ўн нафари Франкеннинг қарори борасида Бельгиянинг чет эллик фуқаролар билан мунозараларни ҳал қилувчи Кенгашига шикоят билдирди. Ҳозирда шикоятлардан тўрттаси рад этилган. Кенгаш бу қарорга диний эркинлик борасидаги ҳуқуқлар бузилмагани, чунки турк имомлари Бельгия ҳудудида эмаслиги ва улар Бельгия давлати юрисдикциясидан ташқарида эканликлари билан изоҳ берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар