12:44 / 16.03.2017
6 577

Колумбиялик фермерлар Гоогле ҳаво шарини НУЖ билан чалкаштирди

Колумбиялик фермерлар Гоогле ҳаво шарини НУЖ билан чалкаштирди

Колумбия марказий қисмидаги Толима департаментида Гоогле томонидан асос солинган Х компаниясининг Прожеcт Лоон ҳаво шари ерга қулаб тушди. Маҳаллий фермерлар қулаган жисмни ўзга сайёраликлар деб гумон қилди, деб ёзади Дарё.

Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, улар далага қулаган номаълум обектдан дахшатга тушган.

“У тутарди ва ундан ғалати суюқлик оқиб чиқарди”, — дея таъкидлади Сан Луис шаҳри вакили. Дастлаб аҳоли обект номаълум учар жисм ёки космик кема бўлаклари эканлигига ишонди.

Обектнинг келиб чиқиши ва унинг ҳаво шари эканлигини аниқлашга полиция ёрдам берди. Унинг қулашига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбиялик фермерлар Гоогле ҳаво шарини НУЖ билан чалкаштирди