Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди

Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Мексикадаги энг кўп қидирилган жиноий фигуралардан бири Немесио Осегера Сервантес — "Эл Менчо"
  • Халиско штатининг Тапалпа ҳудудида ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт пайтида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
  • АҚШ "Эл Менчо" учун 15 миллион доллар мукофот вада қилган эди.
  • Унинг ўлимидан сўнг Халиско янги авлод картели йўлларни тўсиш, автомашина ва юк машиналарини ёқиш ҳамда қуролли тўқнашувлар орқали жавоб қайтаргани айтилмоқда.

Мексикадаги энг даҳшатли ва энг кўп қидирилган жиноий фигуралардан бири ҳисобланган Немесио Осегера Сервантес — “Эл Менчо”нинг йўқ қилингани ҳақида хабарлар бутун мамлакатни ларзага солди. Махсус ҳарбий амалиёт Халиско штатида ўтказилгани, “Эл Менчо” эса отишма вақтида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, операция Тапалпа ҳудудида — Гвадалахарадан жануб томон йўналишда амалга оширилган. Ҳукумат ва йирик нашрлар бу ҳудуд узоқ вақтдан бери картел таъсири кучли бўлган нуқталардан бири эканини ёзмоқда.

Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди

Энг кўп тилга олинаётган фактлардан бири — АҚШ томонидан “Эл Менчо” бўйича 15 миллион доллар мукофот ваъда қилингани. Шунинг учун ҳам бу операция фақат ички хавфсизлик эмас, халқаро даражадаги катта воқеа сифатида баҳоланяпти.

Лекин воқеанинг иккинчи, янада хавотирли қисми шундаки: етакчисидан айрилган Халиско янги авлод картели дарҳол “жавоб” кайфиятига ўтган. Турли ҳудудларда йўлларни тўсиш, автомашина ва юк машиналарини ёқиб юбориш, қуролли тўқнашувлар каби ҳаракатлар кучайгани хабар қилинмоқда.

Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди

Айниқса, шаҳарлар атрофидаги вазият оғир: бир қатор манбалар Пуэрто-Валярта ва Гвадалахарада хавфсизлик чоралари кескин кучайтирилганини, айрим йўналишларда ҳаракат чекланганини, парвозлар бўйича ҳам узилишлар кузатилганини ёзмоқда. Шу фон ортидан Халискода “қизил код” режими жорий этилгани ҳам айтилди.

Штат губернатори Пабло Лемус Наварро тўқнашувлар бўлганини тасдиқлагани, картелга боғлиқ шахслар йўлларни тўсиш ва машина ёқиш орқали куч тузилмаларининг ҳаракатини қийинлаштиришга урингани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди

Ҳозирча энг муҳим нуқта — бундай зарбадан кейин картел ичида “ким бош бўлади” деган кураш бошланиб кетиши мумкин. Айрим таҳлилчилар айнан шу омил зўравонлик тўлқинини янада узайтириб юборишидан хавотирда.

Шу воқеа фонида The New York Times ҳам “Эл Менчо”ни мамлакатдаги энг шафқатсиз ва хавфли жиноятчилардан бири сифатида тасвирлаб, CJNG'нинг наркотиклар (кокаин, метамфетамин, фентанил) оқимидаги ролини эслатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар