12:01 / 17.03.2017
6 061

Остонадаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши мумкин

Остонадаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши мумкин

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Ислом Каримов номли кўча пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Казинформ» Остона шаҳар тилларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тлеугали Кишкашбаевга таяниб хабар берди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Унинг маълумотларига кўра, Остонадаги кўчалардан бирини Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига номлаш масаласи бир ҳафтадан кейин ҳал этилади.

«Биз ташқи ишлар вазирлигидан икки мамлакат ўртасида тузилган халқаро битим борасида хат олдик. Кабанбай батир ва Туран кўчалари оралиғида жойлашган 682 метрлик E-109 кўчасини Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига қайта номлаш таклиф этилмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, кўчани қайта номлаш ҳақидаги қарор шаҳар маслаҳати сессиясида қабул қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонадаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши мумкин