
Истанбулнинг Отатурк аэропортида қўнишга шайланаётган икки самолётни яшин урди. Бу ҳақда Дарё.уз хабар бермоқда.
Яшин биринчи самолётнинг корпусига келиб урилганидан сўнг, диспетчерлар бу ҳақда иккинчи самолётга хабар берган.
Иккинчи самолёт яшиндан қочиш мақсадида қўнишдан олдин қўшимча айланага кирган вақти уни ҳам барибир яшин урган.
Ҳар иккала самолёт муваффақиятли қўнган. Ҳодиса оқибатида йўловчиларнинг жабрлангани ҳақида ахборот йўқ.
Қайд этишларича, Истанбулда бир неча кундан бери кучли ёғингарчилик давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар