Париж аэропортидаги ҳужум теракт сифатида тергов қилинади

  • 19 март 2017, 10:00
  • 3 612
  • Дунё
  • Париж аэропортидаги ҳужум теракт сифатида тергов қилинади

    Париж прокурори Франсуа Моленса Парижнинг Орли аэропортидаги ҳарбий патрулга ҳужум уюштирган эркак ҳақидаги маълумот бўлиб ўтган воқеани теракт сифатида тергов қилишга имкон беради, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

    "Биринчидан, Sentinelle операцияси доирасида хавфсизликни таъминловчи ҳарбийларнинг
    нишон сифатида танланиши жиҳодчилар ташкилотининг тавсияларига мос келади", деб айтди Моленса.

    Унинг айтишича, жиноятчининг турмада ўтирган вақтида радикаллашгани ва жиноятни содир этаётганда диний характердаги сўзларни айтиб бақиргани ҳам терговни ҳужум теракт эканлиги ҳақида ўйлашга ундамоқда.

    Аввалроқ аэропорт фаолияти ҳужумдан кейин яна бошлангани маълум қилинганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Париж аэропортидаги ҳужум теракт сифатида тергов қилинади