date
views 7 004

Америкалик эркак Трампнинг қароргоҳига кириб олиб, унинг портрети фонида селфи олди

Америкалик эркак Трампнинг қароргоҳига кириб олиб, унинг портрети фонида селфи олди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳига бегона одам кириб, у ерда президентнинг портрети фонида селфига тушди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Эркак Махфий хизмат ходимлари кўзини шамғалат қилиб, Америка давлат раҳбари кабинетига кириб олишга муваффақ бўлди.

«Бу селфини олиш учун Махфий хизматга сездирмай кириб олдим. Улар бу ерга кирмаслигимизни айтиши ҳам мумкин эди», — деб ёзди сурат муаллифи Жозеф Янг унга изоҳ сифатида.

Кейинроқ Янг фотосуратни аккаунтидан ўчириб ташлади, аммо у интернет бўйлаб тарқалиб кетишга улгурган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик эркак Трампнинг қароргоҳига кириб олиб, унинг портрети фонида селфи олди