
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Google, Microsoft, Apple ва бошқа IT-компанияларига МРБ хакерлик сирларидан хабардор қилишни ваъда берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Нашр манбалари маълумотига кўра, Ассанж махсус мактублар йўллаб, уларда махфий маълумотни қай ҳолатда тақдим этиши борасида ўз шартларини билдирган. Хусусан, компаниялар аниқланган камчиликларни уч ой давомида бартараф қилмаслик ҳақида кафолатлар бериши лозим.
Аввалроқ Кремний водийсида Ассанж билан ҳамкорлик қилиш борасида иккиланиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бир қатор IT-компаниялар вакиллари эълон қилинган махфий ҳужжатлар билан АҚШ ҳукумати рухсатисиз танишиб чиқиш ҳам ноқонуний экани ҳақида маълум қилишганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар