10:49 / 22.03.2017
8 567

Россия Ҳиндистон ва Тайландга ҳарбий техникалар етказиб беради

Россия Ҳиндистон ва Тайландга ҳарбий техникалар етказиб беради
Россиянинг «Ростех» давлат корпорацияси халқаро ҳамкорлик бўйича директори Виктор Кладовнинг баёнот беришича, Россия 2017 йилда Ҳиндистонга 48 дона Ми-17В-5 вертолёти ҳамда 11356 лойиҳасидаги 4та фрегат етказиб бериш бўйича шартнома имзолайди. Бу ҳақда РИА Новости'га таяниб Кун.уз хабар қилмоқда.

«Бу йил Ҳиндистонга 48та Ми-17В-5 вертолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланишига ишончим комил», — деган Кладов.

Унинг сўзларига кўра, ҳиндлар 4та 11356 фрегати бўйича битим тузишга тайёрдир.

Бундан ташқари, Россия Тайландга учта Sukhoi SuperJet самолётини етказиб беради.

«Тайланд қуролли кучлари раҳбарияти олдига «Рособоронэкспорт» йўналиши бўйича 2та смолёт харид қилиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда, унга учинчиси ҳам қўшилиш арафасида», — дея маълум қилган Кладов.

Унинг сўзларига кўра, Москва ва Бангкок миллий авиакомпаниялар учун Sukhoi SuperJet самолётларини харид қилиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Россия, шунингдек, Индонезияга 1241 «Молния» катерларини етказиб бериш бўйича ишлар давом эттирилишига умид қилмоқда. Ушбу мамлакат Россиядан Су-35 қирувчи самолётларини харид қилишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Ҳиндистон ва Тайландга ҳарбий техникалар етказиб беради