date

Дубаи халқаро аэропортида дрон ҳодисаси: жароҳатланганлар бор (видео)

Дубаи халқаро аэропортида дрон ҳодисаси: жароҳатланганлар бор (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Эронга тегишли экани айтилаётган дрон Дубаи халқаро аэропорти ҳудудига келиб тушган.

Дастлабки хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар тезкор равишда иш бошлаган, ҳудуд хавфсизлиги кучайтирилган.

Айни пайтда расмий идоралар томонидан ҳодисанинг аниқ сабаблари ва дроннинг келиб чиқиши юзасидан текширув олиб борилмоқда. Расмий манбалардан қўшимча маълумотлар кутилмоқда.

Шунингдек, ОАВнинг хабар беришича, Палм Жумеираҳ туманидаги бинода ёнғин кузатилмоқда.

Бошқа бир хабарларга кўра. Дубай осмонида бор неча ракеталар уриб туширилгандан сўнг минглаб одамлар шаҳарни тарк этаётгани айтилмоқда. ОАВнинг маълумотларига кўра, шаҳардан чиқиш йўлида бир неча километрлик тиғизлик юзага келган.

Хабарларга кўра, Дубайдаги Бурж Кҳалифа эвакуацияси Пал Жумеираҳ ҳудудида юз берган ҳодисадан сўнг амалга оширилган. Расмийлар бино тўғридан - тўғри зарба олганини тасдиқламади ва эвакуация эҳтиёт чораси сифатида ўтказилганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дубаи халқаро аэропортида дрон ҳодисаси: жароҳатланганлар бор (видео)