Британия компанияларидан бири чўккан "Титаник" кемасини шахсан томоша қилишга таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.
Хабарга кўра, Blue Marble Private компанияси антиқа саёҳат учун чипталарни 2018 йилдан бошлаб сотувга қўяди.
Компания режасига кўра, саккиз кунлик саёҳат маршрути Канаданинг Ньюфаулендидан бошланиб, айнан мана шу жойдан саёҳатчилар "Титаник" ғарқ бўлган манзилга олиб келинади.
Сайёҳлар титан ва углеводород толаларидан ясалган махсус батискафда 3200 метр чуқурликка, яъни кема қолдиқлари ўрин олган жойга олиб тушилади.
Экзотик саёҳат учун чипталар 105 минг доллардан сотилиши айтилмоқда. Аммо айни вақтда чипталарнинг барчаси сотиб бўлинганлиги қўшимча қилинган.
Blue Marble Privateкомпанияси томонидан ташкил қилинаётган саёҳат афсонавий кемани сўнгги бор кўриш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. 2016 йилда олимлар 15-20 йил ичида кема қолдиқларини йўқ қилиб юборишга қодир экстремофил-бактерияларни аниқлаганлар, деб хабар қилган нашр. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди