Эронда ҳалок бўлган юқори мартабали амалдорлар сони ошди

Эрон давлат телевидениеси хабар беришича, Эронда юқори лавозимда ишлаб келган етти нафар амалдор ҳалок бўлган.
Маълумотга кўра, қурбонлар қуйидагилар:
1. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-майор — Муҳаммад Пакпур;
2. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони — Амир Али Ҳожизода;
3. Қуролли кучлар Бош штаби раҳбарларидан бири, олий раҳбар маслаҳатчиси — Али Шамхоний;
4. Хавфсизлик йўналишидаги юқори лавозимли амалдор — Ҳусайн Салами;
5. Ҳаво мудофааси кучлари қўмондони — Ҳасан Жалолий;
6. Мудофаа инновациялари ташкилоти раҳбари — Муҳсин Фахризода;
7. Шунингдек, “ал-Анбия” штаби разведка бошқармаси раҳбари (исми расман очиқланмаган).
Охирги маълумотларга кўра, Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Эрон ҳудудида жами 201 нафар инсон ҳалок бўлган, яна 747 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Хабарларда айтилишича, Теҳрон шаҳрига қилинган ракета зарбалари чоғида Эрон олий раҳбари — Али Хамонаийнинг куёви, келини, шунингдек, қизи ва набираси ҳам ҳалок бўлган.
Айни пайтда Эрон ҳукумати чақируви билан кўчаларга чиққан минглаб фуқаролар “Исроил ва Америкага ўлим” деган шиорлар билан намойиш ўтказмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!