date

Трамп ва Нетаняху Эрон масаласида телефон орқали суҳбатлашишди

Трамп ва Нетаняху Эрон масаласида телефон орқали суҳбатлашишди

Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганини расман тасдиқлади.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Унинг билдиришича, президент бош вазир Нетаняху билан телефон орқали суҳбатлашган.

Шу билан бирга, матбуот котиби мазкур мулоқот айнан қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритмаган.

Ливиттнинг сўзларига кўра, Доналд Трамп Эронга берилган ҳарбий зарбаларни ўзининг Мар-а-Лаго қароргоҳида миллий хавфсизлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, ушбу телефон мулоқоти Эрон билан боғлиқ вазият кескинлашган бир пайтда бўлиб ўтган. Аввалроқ Исроил телевидениесининг 12-канали Трамп ва Нетаняху Эрон атрофидаги ҳолат фонида алоқада бўлиб, музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Нетаняху Эрон масаласида телефон орқали суҳбатлашишди