Америкалик кўнгиллилар томонидан суратлари ижтимоий тармоққа жойлаштирилган жағ қисми туғма қийшиқ туғилган Пикассо лақабли ит айни вақтда интернет юлдузига айланмоқда. Бу ҳақда “Aboutube”га асосланиб “Qalampir” сайти хабар қилди.
Аслида ит АҚШдаги эгасиз жониворлар уйида яшаётганди. Ташкилотда унинг укаси Пабло ҳам бор эди. Бироқ, Паблони олиб кетишгач, Пикассо эгаси топилмаган ягона итга айланганди. Жониворлар уйи ходимлари Пикассони дори бериб ўлдирмоқчи эдилар.
Орадан бироз вақт ўтгач, Паблонинг эгалари уни жониворлар уйига қайтаришди ва ўрнига Пикассони олиб кетишди.
Шундан сўнг, итнинг суратлари доимий равишда ижтимоий тармоқларда чоп этиладиган бўлди. Интернет юлдузига айлангач, кўзлари маъюс ва меҳрибон бу итга эгалик қилишни истайдиган минглаб кишилар топилди.
Пикассо устида жарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида йиғилган пулларга унинг жағи тўғриланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?