Эрон ҳокимияти вақтинча кимга ўтиши аниқланди

Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий вафот этганидан кейин ўтиш даврида мамлакат бошқаруви қандай тартибда амалга оширилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” ахборот агентлиги ва бир қатор халқаро ОАВлар хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўтиш даврида ваколатлар Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, суд ҳокимияти раҳбари Ғолям Ҳусайн Моҳсени-Эжеи ҳамда Конституция посбонлари кенгашидан бир аъзо кирган уч кишидан иборат муваққат кенгаш орқали ижро этилади. Бу тартиб Эрон Конституциясининг 111-моддасида кўрсатилгани айтилади.
Шунингдек, хабарларда Хоманаийнинг ўлими ортидан мамлакат бўйлаб 40 кунлик мотам ва 7 кунлик дам олиш куни эълон қилингани ҳам тилга олинади.
Минтақада кескинлик ва ҳаво ҳаракати чекловлари
28 февраль атрофидаги зарбалар ва ўзаро ҳужумлар фонида минтақа бўйлаб ҳаво қатновида ҳам жиддий чекловлар кузатилгани, айрим давлатларда ҳаво макони вақтинча ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кейин нима бўлади?
Reuters таҳлилларига кўра, ҳозирги асосий савол — янги раҳбарни танлаш жараёни ва тизимнинг барқарорлиги қай даражада сақланиб қолишида. Хусусан, ички институтлар ва хавфсизлик тизимининг бир маромда ишлаши ҳал қилувчи омил сифатида қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!