Трамп "юк машинаси ҳайдовчиси"га айланди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини юк ҳайдовчиси сифатида синаб кўрди. Бундан беҳад хурсанд бўлган миллиардернинг 18 та ғилдиракли Mack русумидаги юк машинаси кабинасида тушган суратлари жаҳон нашрлари орасида тез тарқалди, деб ёзади Kun.uz. Трампнинг суратларда акс этган қиёфаси мемларга айланишга улгурди.
Трамп АҚШнинг юк ташишлар уюшмаси вакиллари билан Оқ уйдаги учрашувда республикачилар Obamacare ўрнига таклиф қилаётган соғлиқни сақлаш дастурини муҳокама қилиши керак эди. Трамп Оқ уй олдига қўйилган иккита юк машинасидан бирига ўтириб кўрди. Учрашувда Трампда "I ♥️ TRUCKS" (Мен юк машиналарни яхши кўраман) деган ёзувли кўкрак нишони тақилган бўлган.





Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Трамп АҚШнинг юк ташишлар уюшмаси вакиллари билан Оқ уйдаги учрашувда республикачилар Obamacare ўрнига таклиф қилаётган соғлиқни сақлаш дастурини муҳокама қилиши керак эди. Трамп Оқ уй олдига қўйилган иккита юк машинасидан бирига ўтириб кўрди. Учрашувда Трампда "I ♥️ TRUCKS" (Мен юк машиналарни яхши кўраман) деган ёзувли кўкрак нишони тақилган бўлган.





Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…