date

Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Россия мудофаа вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Руслан Солиқовга нисбатан жиддий айбловлар илгари сурилди. Басман суди қарори билан у бир ой 29 сутка муддатга уй қамоғига ўтказилди. Тергов маълумотларига кўра, Солиқов 2017 йилдан 2024 йилга қадар давом этган жиноий уюшма тузганликда гумон қилинмоқда. Ушбу гуруҳ орқали давлат бюджети маблағлари талон-торож қилингани ва кейинчалик легаллаштирилгани айтилмоқда.

Тергов органлари Солиқовни порахўрликда ҳам айбламоқда. Ҳозирча 12 та эпизод кўриб чиқилаётган бўлса, жиноий уюшма ташкил этиш моддаси бўйича унга 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин. Шунингдек, тергов давомида унинг ва оила аъзоларининг номига расмийлаштирилган кўплаб кўчмас мулк объектлари, жумладан, ер участкалари ва турар жойлар аниқланган. Унинг фарзандлари ҳам қурилиш ҳамда кўчмас мулкни бошқариш соҳасида йирик даромадлар олиб келган бизнесларга эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Солиқов 2024 йил июнь ойида президент Владимир Путин фармони билан лавозимидан озод этилган эди. У собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг яқин сафдошларидан бири сифатида танилган. Ҳозирча бу айбловлар тергов версияси бўлиб, суд жараёнида барча тафсилотлар ойдинлашиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ҳибсга олинди