date

Доналд Трамп Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилди

Доналд Трамп Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон масаласида ўзининг қатъий позициясини маълум қилди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Теҳрон билан ҳеч қандай музокара ёки келишув бўлмаслигини, мамлакат фақат сўзсиз таслим бўлиши кераклигини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, шундан кейингина Эрон учун мақбул раҳбар танланади ва мамлакат иқтисодий жиҳатдан қайта тикланади.

“Эронни иқтисодий жиҳатдан ҳар қачонгидан каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ қилиб, уни инқироз ёқасидан қайтарамиз. Эроннинг келажаги буюк. Эронни яна буюк қиламиз”, деб таъкидлади у.

Вазият 28 феврал куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаши ортидан кескинлашди. Бунга жавобан Эрон томони ҳам Яқин Шарқдаги Америка объектлари ҳамда Исроил ҳудудига зарбалар йўллади. Томонлар ўртасидаги зиддиятлар минтақада хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда.

4 март куни Пентагон раҳбари Пит Хегсет ҳарбий операциянинг янги босқичига ўтилаётганини эълон қилди. Унинг қайд этишича, Америка кучлари Эрон ҳудудининг янада ичкарисига зарба беришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар саккиз ҳафтагача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трамп Эроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилди